«Мамлакатда ўртача иш ҳақи 2021 йилнинг 6 ойида 233 минг тенгени (ЎР Марказий банки расмий курсига кўра, 5 766 750 сўм – таҳр.) ташкил этди», - деди Асқар Мамин.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 253 минг, шифокорларники - 320 минг, ижтимоий хизматчиларники - 180 минг, давлат хизматчиларининг иш ҳақи - 267 минг тенге.
«82 минг давлат хизматчисининг иш ҳақи оширилади. Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг иш ҳақи 1,9 мартага оширилади. 2020 йил 1 январдан бошлаб марказий давлат идоралари ходимларининг иш ҳақи 2024 йилгача ҳар йили 30 фоизга оширилади», - деди Қозоғистон Бош вазири ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.
Муаллиф: Марлан Жиембай