Статистика бюросининг маълумотларига кўра, фойдаланишга топширилган уй-жойларнинг умумий майдони 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга ошиб, 6 021,3 минг квадрат метрни ташкил этди, жумладан:
- 3 854,7 минг кв.м. - кўп хонадонли уйлар
- 2126,7 минг кв.м. - хусусий уйлар
Қурилган уй-жойлар ҳажми бўйича етакчилар:
- Астана – 1505,4 минг кв.м.
- Алмати – 1138,8 минг кв.м.
- Алмати вилояти – 463 минг кв.м.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан энг катта ўсиш Туркистон вилояти (+25,5%), Чимкент (+23,4%) ва Алмати вилоятида (+20,4%) кузатилди.
Уй-жойларнинг асосий қисми – 5663,3 минг кв.м. ёки 94,1 фоизи хусусий қурилиш ташкилотлари томонидан қурилган, шу жумладан 2175,3 минг кв.м. аҳолининг ўзи томонидан.
Қурилиш ишларининг умумий ҳажми беш ойда 15,4% га ошиб, 2001 миллиард тенгени ташкил этди. Мамлакатнинг 18 та ҳудудида ўсиш кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилда Қозоғистонда 19 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар берган эдик.