Бу маълумотни энг аввало Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги рад этган.
«Таълимнинг янгиланган мазмуни учун устама ҳақ аввалгидек тўланади. Бундан ташқари, келаси йилнинг январ ойидан бошлаб Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Токаев топшириғига кўра ўқитувчиларнинг маошлари яна 25 фоизга оширилади. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ўқитувчиларнинг маоши 25 фоизга, 2021 йилда яна 25 фоизга ошган. Шунингдек, Президентимиз қўллаб-қувватлаши туфайли малака тоифаси учун қўшимча тўловлар сезиларли даражада - 30 фоиздан 50 фоизга оширилди», - деди вазирлик матбуот котиби Молдир Абдуалиева.
Шунингдек, у ўқитувчилар учун дафтар текшириш ва синф раҳбарлиги учун тўлов икки баравар оширилгани, мураббийлик учун янги турдаги қўшимча ҳақ пайдо берилишини таъкидлади.
Вазирлик фақат расмий маълумотларга ишонишга, интернетда тарқалган миш-мишларга эътибор бермасликка чақирди.