Идоралараро комиссия маълумотларига кўра, «Ланъя» вируси биринчи марта геномик тадқиқотлар натижасида тўрт йил аввал аниқланган. Кейинроқ, икки йил ичида Хитойнинг икки провинциясида яна 35 киши ушбу вирус билан касаллангани маълум бўлди. Беморларда қуйидаги аломатлар бор: иситма, чарчоқ, йўтал, миалгия, кўнгил айниши, бош оғриғи, иштаҳанинг йўқлиги.
Бу - зооноз инфекция, яъни одамлар вирусни касал ҳайвонлардан юқтиради.
Вирусга антитаначалар уй ҳайвонлари - эчки ва итларда аниқланган.
Қозоғистонда «Ланъя» вирусини юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган.