Синоптикларнинг прогнозига кўра, яқин кунларда жанубий циклон Қозоғистоннинг аксар қисмида об-ҳавони белгилайди.
“Ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида ёғади, 25-26 февраль кунлари жанубий вилоятларда, 26-27 февраль кунлари жанубий-шарқий вилоятларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғли ҳудудларда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, Қозоғистонда туман тушиши кутилмоқда.
“Ҳаво ҳарорати кечаси мамлакат шимолида, шимоли-ғарбида ва марказида 8-18 даражагача совуқ, жанубда, жануби-шарқда 5-12 даражагача совуқ, шарқда 15-20 даражагача совуқ, жанубда 5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.