“Булутли хизматлар ва сунъий интеллект тизимлари учун зарур бўлган ҳисоблаш қувватларини оширмоқдамиз. Сўнгги уч йил ичида мамлакатимизда бир нечта дата-маркази ишга туширилди. Уларнинг бири — давлат рақамли тизимларини жойлаштиришга мўлжалланган Астана шаҳридаги давлат органлари дата-марказидир.
Яна 3 та дата-марказини ишга тушириш режалаштирилган. Улар мамлакат ичида маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш, шунингдек, давлат органлари ва бизнес учун булутли хизматларни ривожлантириш имконини беради. Шу тариқа, Қозоғистонда ишончлилик даражаси юқори бўлган, Tier III ва Tier IV талабларига жавоб берадиган инфратузилма яратилмоқда”, — деди Жаслан Мадиев.
Бош вазир ўринбосари Экибастуз шаҳрида «Дата-марказлари водийси» лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилаётганини ҳам маълум қилди.
“Бу - йирик tech-компаниялар, дата-марказлари ва ҳисоблаш кластерларини жойлаштириш, шунингдек, сунъий интеллект моделларини ишлаб чиқиш имконини берадиган майдонга айланади. Лойиҳани NVIDIA ва халқаро булутли хизматлар провайдерлари билан ҳамкорликда амалга оширмоқдамиз. 2029 йилга қадар водийнинг умумий қувватини камида 1 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Қурилиш ишлари бошланди. Келгуси йили умумий қуввати қарийб 300 мегаватт бўлган дата-марказларини ишга туширамиз. Водийда малакали мутахассислар учун янги иш ўринлари яратилиши керак. Қозоғистонлик мутахассислар илғор ҳисоблаш тизимлари билан ишлаш ва тажриба орттириш имкониятига эга бўлади”, — деди у.