Қозоғистонда яқин уч кун ичида ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 15-17 август кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ, дўл ёғиши, кучли шамол эсиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Фото: freepik

Қозоғистоннинг шимоли-ғарбида ва шимолида, 16 августда марказда, 17 августда шарқий ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика бўйлаб кучли шамол эсиши кузатилади.

«Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда: кундузи республика ғарбида 18 28°С гача, шимоли-ғарбда 15 26°С гача, шимолда 18 23°С гача, фақат мамлакат шарқида ва жануби-шарқида, кундузи кучли жазирама 35 38°C гача сақланиб қолади, 15 августда республиканинг жанубида 41°C гача, марказда 35°C гача жазирама иссиқлик бўлиши кутилмоқда», - дея хабар беради “Қазгидромет”.