Қозоғистонда яқин уч кун ичида об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 20—22 сентябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
— Яқин уч кун ичида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво атмосфера фронтлари томонидан белгиланади. Улар туфайли айрим ҳудудларда ёмғир ва дўл ёғиши, момақалдироқ, кучли шамол бўрон бўлиши мумкин. 20 сентябрга ўтар кечаси Қозоғистоннинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб республиканинг кўплаб ҳудудларида туман тушиши мумкин, — дейилади “Қазгидромет” РДК хабарида.
Ҳаво ҳароратида сезиларли ўзгаришлар ва тебранишлар кутилмайди, бироқ кечаси республиканинг шимолий ярмида 1-3 даража совуқ бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида хабар берган эдик.