Қозоғистонда яқин кунларда жуда кучли жазирама ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар Қозоғистонда 26-28 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Республикада ҳавонинг беқарор табиати сақланиб қолади, ёмғир ёғади, 26 июлда ғарбда, 27-28 июлда шимоли-ғарбий, шимолий ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ, кучли шамол эсиши, дўл ёғиши кутилмоқда.

Республиканинг ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи 25 35° дан 30 40° гача кўтарилиши кутилмоқда. Мамлакат шимоли-ғарбида, шимолида ҳаво ҳарорати кундузи 30 35° дан 20 30°С гача пасайиши кутилмоқда, Қозоғистон марказида 30 38°С дан 27 35°С гача иссиқлик бироз пасаяди, мамлакатнинг шарқий ҳудудларида ҳаво ҳароратининг 22 32°С дан 27 38°С гача кўтарилиши кутилмоқда, жанубда, жануби-шарқида 40 45°С гача жуда кучли иссиқлик сақланиб қолади.