«Уч йиллик дастур UEFA кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида хусусий инвестицияларни жалб этиш ҳам режалаштирилган.
Лойиҳанинг асосий мақсади футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва оммавий футболни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш», – дейилади Федерациянинг Telegram-каналида.
Бу йил дастур доирасида Ақтау, Алмати, Чимкент, Ақтўбе ва Жетису вилоятидаги стадионлар таъмирланади.
2023 йилда таъмирлаш дастурига киритилган футбол майдонлари:
1. ЦСКА стадиони, Алмати шаҳри
2. Б. Онғаров номидаги стадион, Жетису вилояти, «Балпиқ би» қишлоғи
3. «Цементник», Чимкент шаҳри
4. 2-сон БЎСМ, Ақтўбе шаҳри
5. «Каспий» СК, Ақтау шаҳри