Қозоғистонда ўтган кун давомида 86 киши коронавирусга чалинган

ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган кун давомида Қозоғистонда 86 кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

14 март кунги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясидан 1809 киши (–1 624 ва 185 КВИ-) даволанмоқда, улардан 119 нафари стационарда, 1690 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ , КВИ- бўлганлар орасида:

• 2 кишининг аҳволи оғир,

• 3 нафар беморнинг аҳволи жуда оғир,

• 3 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.