Жорий йилда давлат таълим муассасаларига буюртма бўйича 130 мингдан ортиқ абитуриент, жумладан, корхоналар буюртмасига кўра 10 минг нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган.
Ҳозирги вақтда меҳнат бозорида қуйидаги йўналишлар талабгор саналади:
• ахборот технологиялари;
• қурилиш ва коммунал хўжалиги;
• геология;
• тоғ-кон саноати;
• энергия;
• металлургия ва машинасозлик;
• транспорт;
• алоқа;
• педагогика;
• тиббиёт ва бошқалар.
«Мамлакатимиз коллежларида жами 517 минг нафар ўқувчи таълим олади, шундан 312 минг нафари бепул техник ва касб-ҳунар таълими билан қамраб олинган. Жорий йилда халқ таълимига буюртмалар 50 минг ўринга кўпаяди. Бундан ташқари, янги ўқув йилидан бошлаб коллеж ўқувчиларининг стипендияси 50 фоизга оширилади», - деб ёзади вазирлик.
Давлат буюртмаси бўйича таълим олаётган талабалар ижтимоий қўллаб-қувватланади.
Бунга стипендия, озиқ-овқат ва йўл ҳаки киради.