Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий соғлиқни сақлаш марказининг маълумотларига кўра, 28 декабрь ҳолатига кўра, Атирау, Қостанай, Ақмола ва Павлодар вилоятлари ҳали «қизил» зонадан чиқмаган.
Шунингдек, «сариқ» зонада Нур-Султан, Алмати шаҳарлари ва Шимолий Қозоғистон вилояти турибди.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.