ASTANA. Кazinform – Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раисининг «Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги автогаз қуйиш шохобчаларида автомобилларга ёнилғи қуйиш учун суюлтирилган газни чакана сотиш нархларини вақтинча давлат томонидан тартибга солиш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартириш киритилади. Ҳужжат Ashyq НҲА порталида муҳокама учун эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Эслатиб ўтамиз, аввалги фармойишга кўра, суюлтирилган нефт гази нархини барқарор сақлаш муддати 2023 йил 1 январда тугайди. Шу боис Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги уни узайтиришни таклиф қилмоқда.
«Ушбу буйруқ биринчи расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ва 2023 йил 30 июнгача амал қилади. Суюлтирилган газ бозорининг чакана савдо сегментида нархларнинг эркин белгиланиши шароитида нархларнинг кескин ошиши ва жамиятда ижтимоий кескинликнинг юзага келиши хавфи мавжуд.Шу муносабат билан 2023 йил 30 июнгача автогаз қуйиш шохобчаларидан суюлтирилган газни чакана савдоси нархини тартибга солишни узайтириш тавсия этилади.
Давлат раҳбарининг 2022 йил 5 январдаги фармойишига кўра, агентлик томонидан автогаз қуйиш шохобчаларидан суюлтирилган газни чакана савдоси учун энг юқори нархлар жорий этилди ва нархларни вақтинча давлат томонидан тартибга солиш жорий этилди. Минтақага қараб литри 70 тенгегача», дейилади очиқ муҳокама учун чиқарилган ҳужжатда.
Муаллиф: Алихан Асқар
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.