ASTANA. Kazinform - ҚР Қуролли Кучлари Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг вертолёт экипажлари маҳаллий аҳолини сув тошқинлари оқибатларидан қутқариш, озиқ-овқат, иссиқ кийим ва биринчи зарур маҳсулотларни етказиб беришда иштирок этишда давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Фото: Қорғаныс министрлігі
Қутқарув ишлари Ақтўбе, Қостанай ва Абай вилоятларида олиб борилмоқда.
30 март куни ҳарбий учувчилар 38 марта парвоз қилди. Умумий парвоз вақти 15 соатдан ошди. 222 киши эвакуация қилинди.
Фото: Министерство обороны РК
Фавқулодда вазиятлар хизматининг 19 нафар мутахассиси минг килограмм оғирликдаги қутқарув техникаси билан ҳалокат содир бўлган ҳудудларга сафарбар этилган. Эвакуация марказларига 10 тонналик гуманитар ёрдам етказилди ва туширилди.
Ҳаво мудофааси кучлари ходимлари экстремал шароитларда кечаю кундуз ишламоқда. Қутқарув ишларига 7 та вертолёт жалб этилган.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.