Янги функция «Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази» АЖ томонидан ишлаб чиқилган.
Агар фуқаронинг Enbek.kz Электрон меҳнат биржасида резюмеси мавжуд бўлса, сунъий интеллект ундаги маълумот, иш стажи ва касбий кўникмалар ҳақидаги ахборотни таҳлил қилиб, шунга мос ўқув курсларини таклиф этади.
Резюмеси бўлмаган фойдаланувчилар эса ўзларининг касбий қизиқишлари ва эгалламоқчи бўлган кўникмаларини кўрсатишлари мумкин. Чат-бот ушбу маълумотлар асосида бир нечта ўқув вариантларини таклиф қилади. Якуний танловни фуқаронинг ўзи амалга оширади.
“Бундай шахсий тавсиялар малака ошириш, қўшимча кўникмаларни эгаллаш ёки бошқа касбга ўтиш учун зарур бўлган курсни топиш имконини беради. Платформада бепул ва пуллик курслар мавжуд”, — деб хабар қилди вазирлик.
Ҳозирда Skills Enbek платформасида 1,3 миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Унда турли йўналишлар бўйича 568 та онлайн курс мавжуд. Уларнинг 60 фоиздан ортиғи бепул.
Платформа ишга туширилганидан буён 1,29 миллиондан ортиқ сертификат берилган.
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 114,8 мингдан ортиқ қозоғистонлик онлайн курсларни муваффақиятли тамомлади. Уларнинг 43,3 минг нафари ишсиз фуқаролардир.
Ўқишни якунлаган фойдаланувчиларга электрон сертификат берилади. Агар фуқаронинг Enbek.kz платформасида резюмеси бўлса, сертификат ҳақидаги маълумотлар унга автоматик равишда киритилади.
Шу тариқа, иш берувчилар номзоднинг қайси курсларда таҳсил олгани ва қандай кўникмаларни эгаллаганини кўришлари мумкин.
Сунъий интеллект ёрдамида ўқув курсларини Skills Enbek платформаси орқали танлаш мумкин.