“Қозоғистон мактабларини кенг полосали тармоқ билан таъминлаш бўйича пилот лойиҳа доирасида Starlink сунъий йўлдош интернети жорий этилди. 2024 йил якунларига кўра 1812 та мактабга жиҳозлар ўрнатилди. Бундан ташқари, 65 та мактабда фаолияти тўхтатилди, жумладан, 30 та мактаб ёпилди ва 35 та мактабда оптик толали алоқа ўрнатилди, бу эса Starlink тармоғига бўлган эҳтиёжни бартараф этди. Умуман олганда, Starlink олис қишлоқлардаги мактабларни интернет билан таъминлашда самарали ечим бўлди. Ҳозирда 1678 та мактаб Starlink тизимидан фойдаланмоқда”, – дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига берган жавобида.
Шунингдек, агентлик Starlink тизимини жорий йилда Қозоғистон ҳудудида ўрнатишда давом этишига аниқлик киритди.
“Starlink тизимини ўрнатиш 2025 йилда давом этади. Мактаблар рўйхати ҚР Таълим-маориф вазирлиги билан ҳамкорликда янгиланмоқда. Айни пайтда 1678 мактаб Starlink билан жиҳозланган, қўшимча 110 мактабни сунъий йўлдош интернет тармоғига улаш режалаштирилган. Натижада, умумий рўйхатга 1788 та мактаб киритилди”, – дейилади Рақамли ривожланиш вазирлиги маълумотларида.