«Трансферларни ҳисобга олмаганда, тушумлар режаси 156 миллиард тенгега ортиғи билан бажарилди. Бюджетга жами 7,4 триллион тенге тушди. Солиқ тушумлари 7,1 триллион тенгени ёки режага нисбатан 102,1 фоизни ташкил этди. Солиқ ортиқча тўловларининг асосий миқдори юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи (225 миллиард тенге), хом нефт учун экспорт божхона тўловлари (89 миллиард тенге) ва импорт учун қўшилган қиймат солиғи (41 миллиард тенге) бўлди», - деди Ерулан Жамаубаев.
Унинг сўзларига кўра, иқтисодиётда ишбилармонлик фаоллиги изчил жонланаётгани, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар солиқ тушумларини оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов