2020 йил 1 январдан 2022 йил охиригача бўлган даврда махсус солиқ режимларини (МСР) қўлловчи кичик бизнес субъектларига берилган солиқ таътилларида рўйхатдан ўтган кичик корхоналар сони 13,7 фоизга, фаолият юритаётганлари сони 30,3 фоизга, фаол компаниялар сони эса 22,6 фоизга ошган.
Солиқ имтиёзлари билан бир қаторда тадбиркорлик субъектларини текширишга мораторий ҳам жорий этилди, солиқ таътилларидан фарқли ўлароқ, бу муддат яна бир йилга узайтирилди.