Эълон қилинган маълумотга кўра, даромаднинг энг катта қисми шифохона хизматларига тўғри келган — 2,2 трлн тенге. Бу умумий ҳажмнинг 52,5 фоизини ташкил этади.
Шундан кейин умумий шифокорлик амалиёти — 667,1 млрд тенге, соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа хизматлар — 663,7 млрд тенге ва ихтисослаштирилган шифокорлик амалиёти — 235,9 млрд тенге даромад келтирган.
Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда стоматология хизматлари ҳам умумий даромадда сезиларли улушга эга.
Харажатлар таркибида энг катта улуш меҳнат ҳақи тўлаш ва ходимларни сақлашга йўналтирилган. Бу мақсадга 2,144 трлн тенге ёки умумий харажатларнинг 51,7 фоизи сарфланган.
Сотиб олинган хизматларга 603,1 млрд тенге йўналтирилган. Қолган харажатларнинг умумий ҳажми 1,4 трлн тенгедан ошган.
Ҳудудлар бўйича энг юқори даромад Алмати шаҳрида қайд этилган — 792,2 млрд тенге. Кейин Астана — 671,6 млрд тенге ва Туркистон вилояти — 265,4 млрд тенге кўрсаткичга эришган.
Бу рўйхатда Чимкент, Қарағанди ва Алмати вилояти ҳам келтирилган.
Шунингдек, айрим ҳудудларда харажатлар даромаддан ошиб кетган. Улар қаторига Қарағанди, Шарқий Қозоғистон, Қостанай ва Ақмола вилоятлари киради.