«Бугунги кунда мамлакат шакар захираси қарийб 90 минг тоннани ташкил этади. Айни пайтда «Озиқ-овқат контракт корпорацияси» акциядорлик жамияти ва давлат моддий заҳираларидаги савдо шохобчалари, барқарорлаштириш фондлари, омборхоналарда 42 минг тоннага яқин, шакар заводларида 47 минг тоннага яқин шакар бор, – деди вазир ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг ойлик истеъмолини (44 минг тоннага яқин) ҳисобга олган ҳолда, заводлар ҳар ойда 50 минг тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятига эга, яъни заводлар мамлакатнинг шакарга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиради.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи