«2016 йилда Қозоғистонда 2-4 синф ўқувчилари учун шахмат бўйича ўқув дастурини бошлаган эдик. Аммо пандемия даврида бу лойиҳамиз бироз тўхтатилди. Бугун биз ушбу дастурни қайта ишга туширяпмиз. Яъни, энди 1-4 синфларда шахмат ўйнашни ўргатамиз. Ҳозир шахматни ривожлантиришнинг йўл харитаси тайёрланяпти. Бу йил сентябрдан бошлаб 30 га яқин мактабда синов тариқасида дастур бошланади», – дейди Гулмира Даулетова.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қозоғистонда 7 мингга яқин шахмат секциялари мавжуд.
«Бу шахмат секциялари мактабларда жойлашган. Ҳозирда Қозоғистонда 200 мингдан ортиқ шахматчи бор. Уларнинг сони кун сайин ортиб боряпти», – деди ҚШФ ижрочи директори Гулмира Даулетова.
Муаллиф: Думан Арғингелди