Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 22 декабр куни Россия рубли 0,14 тенгега пасайиб, 6,66 тенгени ташкил қилди.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида қўшни давлат валютаси 6,25-6,65 тенге оралиғида сотилмоқда.
Астанада эса сотув курси – 6,3 тенге ва сотиб олиш нархи эса 6,55 тенге.
KASE фонд бозоридаги кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,72 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси - 470,01 тенгени ташкил этади.
Ҳозирда 1 АҚШ доллар сотиш нархи – 469 тенге, сотиб олиш нархи 473 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова