Қозоғистонда Россиянинг етакчи ОТМлари филиалларини очиш режалаштирилган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Давлат раҳбари топшириғига биноан Қозоғистонда етакчи хорижий университетларнинг филиалларини очиш бўйича иш олиб бормоқда, дея хабар беради Кazinform Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, 24 декабр куни Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков билан телефон орқали мулоқот қилган. Вазирлар олий таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, ҳамкорлик тўғрисидаги янги ҳукуматлараро битимни имзолашни муҳокама қилдилар.

Эришилган келишувлар доирасида 28 декабр куни Қозоғистон таълим ва фан вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев бошчилигидаги делегация Москвага жўнатилган эди. Делегация таркибида мамлакатдаги қатор миллий университетлар ректорлари ҳам бор эди.


«Амалий ташриф давомида биз россиялик ҳамкасблар билан бир қатор учрашувлар ўтказдик. Биз Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги вакиллари, Москва физика-техника институти, «МИФИ» миллий тадқиқот ядро университети, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети раҳбарияти билан учрашдик.

Биз ушбу олий таълим муассасаларида бўлиб, ҳамкорлик қилиш, мамлакатимизда Россия ОТМлари филиалларини очиш бўйича музокаралар олиб бордик. Шунингдек, амалдаги келишувлар ва қўшма дастурлар доирасида яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Бундан ташқари, «Болашак» дастури доирасидаги стипендияларимизни Россиянинг етакчи университетларига малака ошириш ва амалиёт ўташ учун юбориш бўйича ишларни фаоллаштириш алоҳида йўналиш бўлади», - деди Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев.


Сўнгги хабарлар