«Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясининг Ғарбий Қозоғистон вилояти бўлими матбуот хизмати хабарига кўра, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Суратдаги давлат рақами 2022 йил 13 январда берилган, бироқ автомобилнинг ўзи биринчи марта 2002 йилда рўйхатдан ўтказилган.
«Россия давлат рақамига эга автомобилни қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайта ишлаш ва бошқа божхона тўловлари бундан мустасно, автомобил ишлаб чиқарилган йилига қараб 0,2 дан 500 БҲМ гача тўлаш керак. Шу боис фуқаролардан ҳайдовчилар ўртасида ёлғон маълумотлар тарқатмасликлари сўралади», — дейилади идора хабарида.
Муаллиф: Елжан Ерали