«Мен ҳаммасига қаршиман» графаси қонун билан белгиланган. У сайлов бюллетенига киритилади. Агар фуқаро бирор номзодни танламаса, уларнинг барчасига қарши овоз бериш ҳуқуқига эга»
, — деди Марказий сайлов комиссияси раиси Константин Петров матбуот анжуманида.
Президентлик сайловига номзодлар кўрсатиш 23 сентябрдан бошланиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
«
Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловнинг кейинги кунидан бошланади. Яъни 2022 йил 23 сентябрда бошланиб, 11 октябр куни соат 18:00да тугайди»
, — деди Константин Петров.
Эслатиб ўтамиз, эртага Президент сайловига номзодлар кўрсатиш бошланади.
Номзодлар сайловолди ташвиқотини 21 октябрдан бошлайди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу