«Украинадаги вазият туфайли бу сафар сайлов участкасини очмадик. Шунинг учун қозоғистонликлар хоҳласа, қўшни давлатларга – Молдова ёки Польшага бориб, у ерда овоз беришлари мумкин. Лекин бунинг учун улар элчихоналарга боришлари ҳақида олдиндан хабардор қилишлари керак, сабаби улар учун керакли миқдордаги бюллетенларни тайёрлаш лозим бўлади»
, — деди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров.
Хориждаги 12 мингдан ортиқ қозоғистонлик дунёнинг 53 давлатидаги 68 сайлов участкасида овоз бериш имкониятига эга.
Муаллиф: Анеля Қасимова