«Pfizer вакцинасига келсак, дастлабки босқичда бу вакцина 12 ёшдан бошлаб болаларга ва ҳомиладор аёлларга мўлжалланган. Шунда биз ушбу вакцина билан даволанадиганлар рўйхатини кенгайтира оламиз «, деди А. Цой Мажилисдаги Ҳукумат соати давомида депутатларнинг саволларига жавобан.
Унинг сўзларига кўра, Pfizer вакцинаси 12-17 ёшли болалар ва ҳомиладор аёллар учун тасдиқланган ягона вакцина ҳисобланади.
«Бу борада вазирлик Pfizer билан 2021 йил охиригача 4 млн дозалик вакцинани етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади», - деди вазир.
Ҳозирда республика фуқаролари бешта турдаги вакцинадан фойдаланиш имкониятига ега: «Gam-COVID-Vac» (Спутник V), «QazVac», «Hayat-Bax», «KoronaBac» ва «Sinopharm».
Муаллиф: Руслан Ғаббасов