Бюро озиқ-овқат истеъмоли бўйича намунавий сўровнома натижаларини эълон қилди.
Аҳоли жон бошига ўртача ойлик истеъмол: картошка - 3,8 кг, 1-навли буғдой унидан пиширилган нон - 2,4 кг, мол гўшти - 2,1 кг, олма - 1,6 кг, шакар - 1,5 кг, гуруч - 1,4 кг, хом сут - 1,1 литр, йогурт - 1 литр, тухум - 17,6 дона, макарон - 0,9 кг, янги овланган ёки совутилган балиқ - 0,8 кг, қора чой - 0,1 кг.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳар бир оила аъзосига ойига ўртача ҳажм сифатида ҳисобланади. Кўрсаткичлар истеъмол қилинган маҳсулотларнинг умумий ҳажмини оила аъзолари сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу йил озиқ-овқат ишлаб чиқариш 9,5% га ошишини маълум қилди.