Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индекси ўтган ҳафтада сақланиб қолди, бироқ йиллик кўрсаткичда 2,9 фоизга ошди, дея хабар беради Kazinform Миллий статистика бюросига таяниб.
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатида 19 та ном мавжуд.
Нархлар ўзгариши кўрсаткичлари ҳар ҳафта янгиланади.
Нархлар ўзгариши ҳақидаги маълумотлар барча вилоят марказлари, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахтдан тўпланади.
Бунинг учун аҳоли пунктининг турли қисмларида жойлашган кенг ассортиментли савдо объектлари танланади.
Қозоғистон Республикасида айрим ижтимоий аҳамиятга эга товарларнинг 2024 йил 9 январь ҳолатига ўртача нархи қуйидагича:
Гуруч - 486 тенге/кг
Мол гўшти - 2513 тенге/кг
Карам - 147 тенге/кг
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.