Қозоғистонда «Овул - мамлакат бешиги» дастури доирасида 6,5 минг лойиҳа амалга оширилмоқда
13:50, 19 Октябр 2021
NUR-SULTAN. Kazinform - «Овул - мамлакат бешиги» дастури доирасида 6,5 минг лойиҳа амалга оширилмоқда. Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев лойиҳанинг амалга оширилиши ҳақида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилда уй -жой коммунал хўжалиги, ижтимоий ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қиймати 566 миллиард тенгега тенг 6,5 минг лойиҳа амалга оширилмоқда», - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳалар натижасида қишлоқда 2,5 минг км коммунал ва 5 минг км поселкалар ичидаги йўллар модернизация қилинади.
«632 та мактаб ва болалар боғчаси, 70 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 300 та маданият уйи, клуб ва кутубхона, 96 та спорт -соғломлаштириш мажмуаси, спорт заллари қурилади ва таъмирланади», - деди Aсет Ерғалиев.
Муаллиф: Марлан Жиембай