Қозоғистонда ортопедия соҳасида СИ элементларига эга роботлаштирилган тизим қўлланилмоқда

Фото: Фото: видеодан кадр

ASTANA. Kazinform —  Астана шаҳридаги миллий илмий травматология ва ортопедия марказида ортопедик операцияларни роботлаштирилган режалаштириш ва ўтказиш технологияси жорий этилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Олий технологияли ускуналарни топшириш маросимида Ҳиндистоннинг Қозоғистондаги элчиси Сайлас Тангаль (Y. K. Sailas Thangal) иштирок этди. У Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасида тиббиёт технологиялари соҳасидаги ҳамкорликнинг изчил ривожланишини таъкидлаб, тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Илмий марказ директори Олжас Бекарисовнинг айтишича, MISSO тизимини жорий этиш жарроҳлик аралашувларининг аниқлигини оширади ва беморларга юқори технологияли ортопедик ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда ҳар йили эндопротезлаш бўйича тахминан 18 минг амалиёт ўтказилади, умумий эҳтиёж эса 120 мингдан ортиқ. Роботлаштирилган технологияларни қўллаш даволаш сифати ва унинг стандартлаштирилишини оширишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда электрон соғлиқни сақлаш паспортлари фуқароларга тўлиқ тақдим этилади.