Октябрь ойида ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати республика ҳудудининг катта қисмида меъёрдан 1-2°C юқори бўлиши кутилади. Шарқий Қозоғистон вилоятида, Павлодар вилоятининг шимоли-шарқий қисмида ҳамда Абай вилоятида ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлади.
Октябрь ойида ёғингарчилик миқдори республика ҳудудининг катта қисмида меъёр даражасида бўлиши прогноз қилиняпти.
Ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлиши кутилаётган ҳудудлар:
- Ғарбий Қозоғистон вилоятининг катта қисмида;
- Атирау вилоятининг ғарбий қисмида;
- Манғистау вилоятининг ғарбий қисмида;
- Актўбе вилоятининг шимолида;
- Қостанай вилоятининг шимоли-ғарбида.
Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилaётган ҳудудлар:
- Жамбил вилоятининг катта қисмида;
- Жетису вилоятида;
- Қизилўрда вилоятининг жануби-шарқий қисмида;
- Улитау вилоятида;
- Қарағанди вилоятининг жанубий қисмида;
- Абай вилоятида;
- Туркистон вилоятининг шимолий қисмида;
- Алмати вилоятида.
Октябрь ойида Қозоғистоннинг катта қисмида ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати 3… 10°C, республиканинг жанубий қисмида эса 11… 16°C атрофида бўлиши кутилмоқда.