«Aсосий концептуал янгиликларга келсак, ҳужжатда сабабидан қатъи назар, I гуруҳ ногиронларига ғамхўрлик қилувчилар учун янги турдаги нафақа жорий этилиши кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда I гуруҳдаги 66 минг ногироннинг ҳар учтасидан бири парваришлаш нафақаси ёки шахсий ёрдамчилари билан таъминланмаган. Яъни, бошқа одамнинг ёрдамига муҳтож, ўз-ўзидан юра олмайдиган ногиронлар», - деди С. Шапкенов.
Шу билан бирга, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида ташқи ёрдамга муҳтож 24 минг кишига қўшимча парваришлаш нафақалари берилади.