Вазирнинг сўзларига кўра, нефтни қайта ишлаш заводлари, нефть базалари ва йўлларда дизель ёқилғисининг умумий захираси 612 минг тонна ёки 38 кунга, АИ-92 — 352 минг тонна ёки 30 кунга, АИ-95 — 86 минг тонна ёки 30 кунга етади.
Жамғарма ёқилғи ишлаб чиқариш ва ҳудудлардан келиб тушган аризаларга қараб тўлдирилади.
Нефтни қайта ишлаш чуқурлиги ва енгил нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш 85-87 фоизгача ошди.
5 майда Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида режалаштирилган капитал таъмирлаш ишлари якунланди.
Завод одатдаги режимда ишламоқда.
“Шундай қилиб, 2023 йилга нисбатан ёқилғи-мойлаш материаллари бозоридаги вазият яхшиланди”, - деди Алмасадам Сатқалиев.
Унинг сўзларига кўра, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига кўпайтириш режаси бор:
— Ақтау битум заводи 1-1,5 миллион тоннагача;
— Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи 6-12 миллион тоннагача;
— Атирау нефтни қайта ишлаш заводи 5,5-6,7 миллион тоннагача;
— Павлодар нефть-кимё заводи 5,5-8 миллион тоннагача.
“Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши ички бозорнинг ёқилғи-мойлаш материалларига ортиб бораётган эҳтиёжини 100 фоиз таъминлаш, нефть маҳсулотларини қўшни давлатларга экспорт қилиш имконини беради”, – деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай