Қозоғистонда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар Мудофаа вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Жорий йилдан бошлаб навбатдаги муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар Мудофаа вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Мудофаа вазирлиги Ҳарбий таълим ва фан бошқармаси бошлиғи Жумабек Ахметов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилдан Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий таълим муассасаларига муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади. Шу билан бирга, ушбу фуқароларни қабул қилиш аввалроқ Қуролли Кучлар бўлинмаларида ўтказилган саралаш натижаларига кўра амалга оширилади», — деди бошқарма бошлиғи.

Жумабек Ахметовнинг сўзларига кўра, ҳозирда вазирликнинг ҳарбий бошқармаларида саралаш ишлари олиб борилмоқда. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар учун ариза берувчилар умумий сонининг 25 фоизи миқдорида квота ажратилади.

Муаллиф: Алихан Асқар