ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки уч ойида Қозоғистонга 3 миллион сайёҳ ташриф буюрган. Бу даврда 2,47 миллион қозоғистонлик чет элга кетган.
1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатдаги меҳмонхоналар, дам олиш марказлари ва бошқа турар жой бинолари сони 4 505 тага етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 192 тага кўп.
“Биринчи чоракда турар жой бинолари 2 миллион меҳмонга хизмат кўрсатди. Улардан 802 мингдан ортиғи Қозоғистоннинг курорт минтақаларида дам олди. Январь-март ойларида меҳмонхоналар ва бошқа турар жой бинолари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 69,4 миллиард тенгени ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,9 фоизга кўп”, — деб хабар берди бюро.
Ҳозирда мамлакатда 23 та беш юлдузли меҳмонхона фаолият юритиб келади. Улар томонидан биринчи чоракда 158 минг меҳмонни қабул қилинди. Шунингдек, 45 та тўрт юлдузли меҳмонхонада 113,5 минг киши, 26 та уч юлдузли меҳмонхонада эса 58,9 минг киши жойлаштирилди.