Йиғилишда комиссия театр ва масжидлар фаолияти бўйича бир қатор қарорлар қабул қилди.
Жумладан, жорий йилнинг 2 ноябридан бошлаб:
- театрларнинг 30 фоизгача тўлишига, лекин залда 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ишлашига (ижтимоий масофа, ниқоб тақиш, термометрия, қатъий санитария-дезинфекция режими билан);
- жума намозидан ташқари, залда 100 кишидан кўп бўлмаган масжидларда жамоат намозларини (беш вақт намозларини) ўқишга (2 м ижтимоий масофа, ниқоб режими, термометрия, қатъий санитария-дезинфекция режими билан) русхат этилди.