«Махсус операциялар кучлари мамлакат мудофаа қобилияти ва ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, аксилтеррор операцияларида иштирок этиш ва ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши курашиш доирасидаги махсус вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган.
Мудофаа вазирлиги кучлар ва воситалар таркибини, қўмондонликнинг вазифа ва функцияларини белгилаб берди. Уни яратиш учун зарур салоҳият мавжуд», — дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари раислигида Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда миллий хавфсизлик тизимини қайта ташкил этиш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.