«Давлат харидларида маҳаллий таркиб улушини ошириш мақсадида маҳаллий саноат бўйича мақсадли кўрсаткичлар (KPI индикатори) белгиланди ва жорий этилди. Хусусан, 2021 йилда маҳаллий таркибнинг ўртача улуши: қурилиш материаллари ишлаб чиқариш – 77,3%, мебел ишлаб чиқариш – 68,5%, енгил саноат – 65,5%, целлюлоза-қоғоз саноати – 53,7%, кимё – 36,2%, фармацевтикада - 32,3% ва машинасозликда - 19,5%, - деди Бейбит Атамқулов.
Шунингдек, вазир маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилаётганини таъкидлади.
«Миллий иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида вазирлигимиз томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, халқаро мажбуриятларга мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ишлаб чиқилди. Янги чора ички бозорни таъминлаш ва узоқ муддатли буюртмаларни бажаришга қаратилган. Шу муносабат билан вазирлигимиз томонидан бозор иштирокчиларининг харид тизими мониторинги олиб борилди», - деди у.
Муаллиф: Али Ибраев