Қозоғистонда кузнинг сўнгги кунлари илиқ келади

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 27-29 октябрь кунлари республикада кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Фото: Александр Павский /Kazinform

Яқин кунларда Қозоғистон ҳудудидаги об-ҳаво шароитига кенг қамровли антициклон таъсир кўрсатади. Шу сабабли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда.

Тунги соатларда мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати манфий кўрсаткичларга тушса-да, кундузи ҳаво шимолда ва шарқда 5... 10°С, ғарбда 15... 20°С, республиканинг жанубида эса 12... 17°С гача исийди.