Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, умумий форма талаблари бекор қилинмайди, аммо вақтинча ўзгартиришлар киритилди.
«Шу сабабли, бу йил ота-оналар болани мактаб формасида ёки бошқа қулай кийимда юборишни ўзлари ҳал қилишади», - дейилади баёнотда.
ҚР Таълим ва фан вазирлиги маълум қилишларича, мамлакат мактабларида педагогик учрашувлар ўтказилмоқда. Унда янги ўқув йилини ташкил этиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинади.