Ҳозирда мамлакатнинг кўмир кимё саноатида учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Қарағанди вилоятида йилига 1 миллион тонна қувватга эга металлургия кокс заводи қурилмоқда. Ушбу лойиҳа 500 тагача иш ўрни яратади.
Кўмирдан дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш бўйича ҳар бири йилига 100 минг тонна қувватга эга иккита лойиҳа ҳам амалга ошириляпти.
Ушбу лойиҳалар Павлодар ва Қарағанди вилоятларида жойлашган.
Бундан ташқари, яна учта истиқболли лойиҳа ишлаб чиқиляпти.
Қарағанди вилоятида кўмир смоласини қайта ишлаш, бензол ишлаб чиқариш ва кокс печи газини тозалашни ўз ичига олган кокс-кимё заводини яратиш кўриб чиқиляпти.
Абай вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳаси ишлаб чиқиляпти.
Яна бир истиқболли лойиҳа кўмирдан газ ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Ҳозирда уни амалга ошириш учун жой аниқланаш ишлари олиб бориляпти.
"Қозоғистоннинг бой кўмир базаси янги юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва кўмирни чуқур қайта ишлаш имкониятларини кенгайтириш имконини беради",- деб таъкидлади Энергетика вазирлиги.