Қозоғистонда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда 2023 йил 1—3 июль кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотлари «Қазидромет» РДК томонидан тарқатилди, дея хабар беради Кazinform.

«Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир, момақалдироқ, кучли шамол, дўл юз бериши кутилмоқда, фақат 1-2 июль кунлари Қозоғистон Республикаси шимоли ва марказида, 2-3 июлда мамлакат шарқида ёмғир ёмғир ёғмайди . 3 июлдан бошлаб мамлакат ғарбида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. 1-2 июлда ғарбда, 2-3 июлда шимоли-ғарбда, 1 июлда шарқида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Кундузги ҳаво ҳарорати ғарбда 27 35, шимоли-ғарбда 22 32, шимолда 30 35, республика марказида, шарқда 25 33, жануби-шарқда 32 37, жанубда асосий фон 32 40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.