«Шимолий антициклон мамлакатнинг шимолий қисмига таъсир қилади. Республиканинг аксарият ҳудудларида кун исиши билан ҳаво массалари беқарор бўлиб, тўпланган булутлар пайдо бўлиши ва ёғингарчиликни келтириб чиқаради:
12-13 июл кунлари республика маркази ва шарқида кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ, шиддатли шамол эсиши, дўл ёғиши мумкин. Фақат мамлакатнинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида ёмғирсиз об-ҳаво ва жуда кучли иссиқлик кутилмоқда», - дейилади хабарда.
Об-ҳаво маълумотларига кўра, ҳаво ҳароратининг асосий фони кундузи ғарбда 34 42°С, жануби-ғарбда 40 45°С, шимоли-ғарбда 28 35°С дан 30°С 40°С гача кўтарилади, шимолда 25 33°С дан 22 30°С гача, марказда 22 30°С, шарқда ҳаво ҳарорати 22 32°С дан 17 25°С гача пасаяди, жанубда ҳарорат 29 37°С дан 32 40°С гача, мамлакат жануби-шарқида 22 32°С дан 25 35°С гача кўтарилади.