Соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя ва пандемияга қарши курашдаги муҳим фаолияти учун мамлакатнинг турли соҳаларидаги 343 мутахассис тақдирланади. Улар орасида 60 нафар шифокор, 39 нафар полициячи, 30 нафар ҳарбий хизматчи, 41 нафар волонтёр, 34 нафар меценат, 38 нафар маданият ва таълим вакиллари, 25 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари бор.
Мукофотни Президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосари Даурен Абаев, ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева, ҚР Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Алексей Цой, ҚР Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алексей Калайчиди ва Давлат хизмати ишлари агентлиги раиси Анар Жайилғанова тақдим этишди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи