Айни пайтда Қозоғистонда жами 380 160 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 2196 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 345 984 нафарга етди.
09:26, 27 Май 2021
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар жами сони 380 мингдан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1849 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича муассасалараро комиссиясининг Telegram каналига асосланиб.