Бош вазир ўринбосари Қозоғистонда 10 миллиондан ортиқ киши тўлиқ эмланганини, бу эса амалда ушбу имкониятга эга аҳолининг 80 фоизини ташкил этишини таъкидлади.
«Агар умумий аҳолининг камида 52 фоизи эмланса, коллектив иммунитет ҳақида гапириш мумкин. Яъни Қозоғистонда коллектив иммунитет тўлиқ шаклланди. Шу муносабат билан биз фуқароларимизга кўплаб сўровларни инобатга олган ҳолда, келажакда коллектив иммунитетни сақлаб қолиш учун қўшимча Pfizer қабул қилиш имкониятини беришга қарор қилдик», — дея тушунтирди Ерали Тоғжанов.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай