Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерлари қачон тўлиқ рақамлаштирилади
«Президентнинг ерларни қишлоқ хўжалигига жалб этиш бўйича топшириғига мувофиқ, масофавий зондлаш йўли билан қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш имконини берувчи космик мониторинг тизимининг тажриба лойиҳаси ўтказилди. Мазкур лойиҳа доирасида пилот ҳудудларнинг космик мониторинги натижаларига кўра қарийб 8,3 миллион гектар фойдаланилмаётган ерлар аниқланган, шу жумладан, 2,6 миллион гектар яйловлар келишилган ҳолда давлат мулкига қайтарилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда», - деди Б. Бекбауов Сенатда қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган давра суҳбатида.
Унга кўра, ҳозирда рақамлаштириш учун мўлжалланган ва зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ерларининг 39 фоизи рақамлаштирилган.
«Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда 5 йил ичида қолган 61 фоиз ерни рақамлаштириш ва ўзлаштиришни режалаштирган эдик. «Қозоғистон ғариш сафари» миллий компанияси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар натижасида бу ишни икки йилда якунлашни режалаштирганмиз. Яъни, биз уни беш йилдан икки йилга қисқартирамиз», - деди у.