Хусусан, 32 кишига ота-онаси Қазақстан деб исм қўйган. Шунингдек, мамлакатда 86 Тенге, 26 Астана ва 67 Елбасы яшайди. Бир кишининг исми – Тәуелсіздік (мустақиллик маъносини беради), яна бир одамга Атазаң (конституция) исмини беришган, 1 қизнинг исми - Ару-Астана. Нурсултонлар - 44 387 нафар.
Ахмет Батурсинов ҳамда Сакен Сейфуллин исм-шарифи 11 мартадан, Мағжан Жумабаев 105, Илияс Жансугиров бир марта такрорланган.
Статистика бюроси маълумотларига кўра, қозоғистонликлар орасида Танир-Жомарт, Нурпатшайим, Ахмет Байтурсин, Ақ-тилек, Суйкимди, Танғажайип, Таттим, Султан Бейбарис, Сулубике каби ўзига хос исмлар бор. Ҳозиргача бундай номлар фақат бир марта берилган.
Муаллиф: Гулнур Қалдибаева